Линклар

logo-print

АҚШда нефтга талаб камаяди


АҚШ ҳукумати глобал иқтисодиёт ўсиши секинлашиб, турғунлик ҳолатига яқинлашаётгани боис 1980 йилдан бери нефтга бўлган талаб биринчи марта камайишини маълум қилди.

АҚШнинг Энергетика маълумотлари маъмурияти эълон қилган ҳисоботда 2008 ва 2009 йил энергетика ва нефт ширкатлари учун оғир йил бўлиши башорат қилинган.

Ҳужжатда глобал иқтисодий бўҳрон сабабли 2008 йилда нефтга бўлган талаб кунига 50 минг баррелга камайиши, 2009 йилда эса нефтга бўлган талаб кунига 450 минг баррелга камайиши кутилмоқда.



XS
SM
MD
LG