Линклар

Мардикорнинг боши танасидан жудо қилинган


Москва яқинида Тожикистон фуқаросининг бошсиз жасади топилди. Ушбу ваҳший қотиллик миллий нафрат асосида содир этилгани тахмин қилинмоқда.

Терговчилар айтганига асосланиб РИА-Новости ахборот агентлигининг билдиришича, Москвадан шимолда жойлашган шаҳарчада жума куни кечқурун икки нафар тожикистонликка ҳужум уюштирилган. Ўқотар қуролдан яраланган тожикистонлик ҳужумчилардан қочишга муваффақ бўлган.

РИА-Новости хабарига кўра, эртаси куни ўша жой яқинида бошқа тожикистонликнинг бошсиз жасад топилган.

Миллий нафрат асосида содир этилаётган жиноятлар ва ксенофобия муаммолари билан шуғулланувчи Москвадаги “СОВА” ахборот-таҳлилий маркази маълумотига кўра, жорий йилда Россияда миллий нафрат асосида амалга оширилиган ҳужумлар оқибатида 82 киши ўлган. 2007 йилда бундай ҳужумлардан 75 киши ўлган эди.

XS
SM
MD
LG