Линклар

logo-print

Грециядаги намойиш сиёсий тус ола бошлади


Грецияда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари тўрт кундан бери давом этмоқда.

Норозилар мамлакат бўйлаб бизнес, транспорт ва бошқа маиший хизмат кўрсатишни тўхтатиб мамлакат бўйлаб иш ташлаш уюштиришга муваффақ бўлди.

Ушбу тартибсизликлар бошланишига шанба куни Афинада 15 яшар болани полиция ходими отиб ўлдиргани сабаб бўлди.

Мухолифатдаги социалистлар ҳокимият тепасидаги консерваторларни истеъфога чиқишга чақирмоқда. Сешанба куни Афина ташқарисидаги Греция парламенти биноси олдида норозилик намойиши қатнашчилари ва полиция ходимлари ўртасида тўқнашувлар юз берди.


XS
SM
MD
LG