Линклар

logo-print

Лашкари Тоййибанинг икки аъзоси ҳибс этилди


Покистон ҳукумати Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида амалга оширилган ҳужумларни режалаштиришда гумон қилинган икки шахс ҳибсга олинганини расман тасдиқлади.

Зари ур-Раҳмон Лаҳвий ва Зарар Шоҳ исмли ушбу шахслар Покистонда фаолияти таъқиқланган Лашкари Тоййиба гуруҳига аъзо бўлганлар.

Айни пайтда Покистон ҳукумати ҳибсга олинган мазкур шахслар Ҳиндистон иҳтиёрига топширилмаслиги маълум қилди.

Ноябр ойининг сўнгги ҳафтасида Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида қуролланган гуруҳ томонидан уюштирилган ҳужумда 170 дан зиёд фуқаро нобуд бўлганди.





XS
SM
MD
LG