Линклар

logo-print

Британия қўшинлари Ироқдан чиқарилади


Буюк Британия Мудофаа вазирлиги Ироқ хавфсизлиги масаласида режаланган ишлар амалга оширилгани боис келаси йилдан бошлаб у ердаги британиялик ҳарбийлар ўз ватанига қайтарилиши мумкинлигини маълум қилди.

Британия матбуоти тарқатган хабарларга мувофиқ, мамлакат ҳарбийлари 2009 йилнинг март ойидан бошлаб Ироқдан ватанга қайтарилади. Айни пайтда Британия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби ушбу маълумотларни тасдиқламади, бироқ инкор ҳам қилмади.

XS
SM
MD
LG