Линклар

АҚШ ҳарбийлари афғон полициячиларини отиб қўйди


Афғонистоннинг Зобул вилоятида АҚШ ҳарбийлари полиция ходимларини жангарилар билан адаштириб, улардан олти нафарини отиб қўйди. Отишма чоғида тинч аҳоли вакилларидан бир кишининг нобуд бўлгани ҳам хабар қилинмоқда.

Маълум бўлишича, даставвал бир гуруҳ жангарилар вилоятдаги полиция назорат пунктига ҳужум уюштирган. Полиция ходимларига ёрдам бериш учун воқеа жойига етиб келган АҚШ қўшинлари ўққа тутилгандан сўнг, полиция ходимларини жангарилар билан адаштириб, уларга қарата ўт очган.

Хабарларга кўра, Калат шаҳрида рўй берган отишмалар оқибатида бир жангари ҳам нобуд бўлган, 13 киши тан жароҳати олган.


XS
SM
MD
LG