Линклар

Греция намойишлар исканжасида қолди


Грецияда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари ҳануз давом этмоқда.

Бугун мамлакат пойтахти Афинада бўлиб ўтган кўп минг кишилик норозилик намойиши иштирокчилари Костас Караманлис етакчилигидаги ҳукуматнинг истеъфосини талаб қилдилар.

Сўнгги кунлар давомида Грецияда рўй берган оммавий тартибсизликлар ортидан транспорт ва бир неча соҳа ходимлари бугундан иш ташлашини эълон қилди. Афина аэропортида эса ўнлаб парвозлар қолдирилди.

Грециядаги тартибсизликларга эса шанба куни 15 яшар боланинг полиция ходимлари томонидан отиб қўйилгани сабаб бўлди.
Радикал руҳдаги ёшлар ҳаракати ва талабаларнинг норозилик намойишлари кенг кўламли тартибсизликларга айланиб кетди.


XS
SM
MD
LG