Линклар

АҚШ автомобилсозларига ёрдам кўрсатилади


АҚШ ҳукумати мамлакат автомобилсозларига 15 миллиард доллар қийматида молиявий ёрдам кўрсатишга қарор қилди.

Оқ уй ва Конгресс аъзолари бир неча кун давом этган муҳокамалардан сўнг шундай қарорга келганлар.

Шунингдек, томонлар ажратилаётган пулларни қаерга ишлатилишини ва автомобил саноатини такомиллаштириш ишларини назорат қилиш учун махсус вакил тайинлашга келишиб олдилар.

Мазкур қарордан бироз аввал жаҳон банки АҚШ, Япония ва ЕИга аъзо айрим давлатларда иқтисодий таназзул ҳануз давом этаётгани тўғрисида маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG