Линклар

logo-print

Руминияда янги бош вазир тайинланди


Руминия президенти Троян Басеску бугун Теодор Столожанни мамлакат бош вазири этиб тайинлади.

Теодор Столожан 1991-1992 йиллар давомида ҳам ушбу лавозимда ишлаган эди. Бироқ кейинчалик у Жаҳон банкида етакчи мутахассис сифатида фаолият юритган.

Эндиликда янги бош вазир 10 кун ичида ҳукумат таркибини тузиб, мазкур рўйхатни тасдиқлатиш учун парламентга тақдим этиши лозим.
XS
SM
MD
LG