Линклар

Ахтисаари Нобел мукофотини олди


Финляндия собиқ президенти Марти Ахтисаари бугун Ослода Нобел тинчлик мукофотини қабул қилди.

Нобел қўмитаси Ахтисаарининг Намибия, Индонезия ва Косово ўлкасида тинчлик ўрнатиш юзасидан қилган саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.

Мукофотни қабул қилиб олиш маросимида нутқ сўзлаган Марти Ахтисаари:

- Айрим уруш ва зиддиятларнинг рўй бериши муқаррардир. Боиси бу каби ҳаракатлар инсон томонидан содир этилади. Манфаатлар мавжудлиги ҳам кўп ҳолатларда уруш келтириб чиқаради. Шунинг учун обрў ва қудрати бўлганлар бу урушларни тўхтата олиш имконига эга. Тинчлик ўрнатилиши эса хоҳиш ва истакка боғлиқ. Барча можаролар тинч йўл билан ҳал этилиши мумкин, - деди.

XS
SM
MD
LG