Линклар

Греция ҳукумати товон тўлайди


Грецияда ҳукуматга қарши норозилик намойишлар беш кундан бери давом этмоқда.

10 декабрь куни телевидение орқали халққа мурожаат қилган Бош вазир Костас Караманлис тартибсизликлар пайтида моддий зарар кўрган фуқаролар ва тадбиркорларга товон пули тўлашни ваъда қилди.

- Ҳукумат фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлабгина қолмай, балки зарар кўрган тадбиркорлар ўз бизнесини қайта йўлга қўйиши ва Рождество байрами пайтида ҳеч қандай қийинчиликсиз фаолият юритиши учун уларга ёрдам кўрсатиш ниятида, – деди Костас Караманлис.

Бош вазирнинг мурожаатидан бироз кейин пойтахт Афина ҳамда Тессалоники шаҳрида полиция кучлари ва талабалар ўртасида яна тўқнашувлар содир бўлди.

Грецияда тартибсизликлар бошланишига шанба куни Афинада полиция ходими 15 яшар болани отиб ўлдиргани сабаб бўлганди.

Айни пайтда касаба уюшмалари мамлакат бўйлаб иш ташлаш уюштирди. Шу боис 10 декабрь куни Грецияда банклар, мактаблар ва касалхоналар ишламади.
XS
SM
MD
LG