Линклар

logo-print

ЕИ раҳбарлари саммити бўлади


Бугун Брюсселда Европа Иттифоқи раҳбарларининг жорий йил охирги саммити бошланади.

Иқтисодиёт ёмонлашаётган ҳозирги даврда глобал террорчиликка қарши қандай курашиш кераклиги саммит кун тартибидаги асосий масала бўлиши кутилмоқда.

Иқтисодиёт ривожига туртки бериш мақсадида Европа раҳбарлари қўшимча 260 миллиард доллар ёрдам маблағи ажратиш масаласини ҳам муҳокама қиладилар.

Европа Иттифоқи раҳбарлари саммити глобал иқлим ўзгаришининг олдини олиш бўйича имзоланган Киото протоколининг амал қилиш муддати 2012 йилда тугаганидан сўнг, унинг ўрнига янги келишув ишлаб чиқиш учун 190 давлатнинг 10 мингдан ортиқ вакили Польшага йиғилган пайтга тўғри келди.

ЕИ раҳбарлари саммити жума куни поёнига етади.
XS
SM
MD
LG