Линклар

logo-print

Обама Иллинойс ҳокимини истеъфога чиқишга чақирди


АҚШ президенти этиб сайланган Барак Обама ўз штати, яъни, Иллинойс штати ҳокими Род Благоевични истеъфога чиқишга чақирди.

51 яшар демократ-губернатор Благоевич ўзининг Сенатга номзод кўрсатиш ҳуқуқидан фойдаланиб, Барак Обама президент этиб сайланганидан кейин Сенатдаги бўшаб қолган унинг ўрнини яширинча сотишга уринганликда айбланиб, ҳибсга олинган эди.

Благоевичнинг адвокати Шелдон Сороски ҳоким истеъфога чиқишни режаламаётганини айтди.
XS
SM
MD
LG