Линклар

logo-print

Қароқчилар яна икки кемани гаровга олди


Сомалилик қароқчилар Адан кўрфазида Яманнинг иккита балиқчи кемаси ва 22 кишидан иборат экипаж аъзоларини гаровга олди.

Яман Ички ишлар вазирлигининг интернет саҳифасида маълум қилинишича, кемалар Адан порт шаҳри яқинидан узоқлашганидан кейин қароқчилар томонидан қўлга олинган.

Сешанба куни Европа Иттифоқи кемаларни қароқчилардан ҳимоя қилиш учун Сомали қирғоқлари бўйлаб бир нечта ҳарбий кема жойлаштирган эди.

Жорий йилнинг тўққиз ойи давомида Сомали қирғоқлари яқинида ва Адан кўрфазида қароқчилар олтмишдан ортиқ кемага ҳужум қилган.
XS
SM
MD
LG