Линклар

Москвада тўрт киши нобуд бўлди


Москва шаҳри марказидаги бинонинг бир қисми қулагани оқибатида тўрт одам нобуд бўлди.

Эски Арбат кўчасидаги бино деворлари остида яна одамлар қолган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Шу боис воқеа жойида қутқариш ишлари олиб борилмоқда.

Дастлабки текширув натижаларига кўра, таъмирлаш пайтида бино қулашига техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмагани сабаб қилиб кўрсатилмоқда.
XS
SM
MD
LG