Линклар

Россияга кўчиб кетаётган қирғизлар кўпаймоқда


Қирғизистон миграция хизмати қирғиз меҳнат муҳожирлари оммавий равишда Россия фуқаролигини қабул қилаётганидан ташвиш билдирди.

- Сўнгги маълумотларга кўра, Россия Федерациясида қирғизистонлик 253 минг муҳожир меҳнат қилади. Улардан 167 минги Россия фуқаролигини қабул қилган, - деди Қирғизистон миграция хизмати раҳбари Айгул Рисқулова.

Расмийга кўра, бу жараён бугунги кунда ҳам давом этмоқда.

Миграция хизмати раҳбари қирғиз меҳнат мигрантларининг Россия фуқаролигини қабул қилишининг асосий сабаби мамлакатда иш ўринларининг етишмаслигида, деб ҳисоблайди.

Расмий маълумотга кўра, бугунги кунда Қирғизистон аҳолисининг 11 фоизи ишсиздир.
XS
SM
MD
LG