Линклар

АҚШ Афғонистонга қўшимча куч юборади



АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс расмий Вашингтон келаси йили қўшимча етти минг ҳарбийни Афғонистонга юборишни режалаштираётганини маълум қилди.

АҚШнинг янги сайланган президенти Барак Обама маъмуриятида ҳам ўз лавозими сақлаб қолаётган Роберт Гейтс бу ҳақда Афғонистонга қилган сафари чоғида билдирди.

Ҳозирда Афғонистонда халқаро кучлар сафида жами 65 минг аскар хизмат қилаётгани, улардан 31 минг нафарининг америкалик ҳарбийлар экани айтилмоқда.

Айни пайтда¸ Пентагон расмийларига кўра, келаси бир-икки йил ичида АҚШ Афғонистонга жами 20 минг аскар юбориши мумкин.


XS
SM
MD
LG