Линклар

Ирландия Лиссабон шартномасини қайта овозга қўяди


Ирландия ҳукумати 2009 йилнинг октябр ойига қадар ЕИни ислоҳ қилишни назарда тутган Лиссабон шартномаси юзасидан янги референдум ўтказишга тайёр эканини маълум қилди.

Ирландиянинг мазкур қарори Брюсселда иш бошлаётган ЕИ саммитига юборилган баёнотда қайд этилган.

Ирландия фуқаролари ушбу шартномани жорий йилнинг июн ойида ўтказилган референдумда инкор қилган эди.
Айнан Лиссабон шартномаси Брюсселдаги ЕИ саммити диққат марказида бўлади.

Бундан ташқари ЕИ расмийлари глобал иқлим ўзгариши ва давом этаётган иқтисодий таназзулни бартараф этиш йўлларини муҳокама қилишни режалаштирганлар.


XS
SM
MD
LG