Линклар

Грецияда вазият қалтислигича қолмоқда


Грецияда ҳукуматга қарши норозилик намойишлар олти кундан бери давом этмоқда.

Хабарларга кўра, бугун намойишчилар пойтахт Афинада бир нечта полиция участкаларига ҳужум уюштириб, уларга ўт қўйган. Шунингдек, Салоники шаҳрида ҳам намойишчилар ва полиция кучлари ўртасида тўқнашувлар рўй берган.

Айни дамларда касаба уюшмаларининг мамлакат бўйлаб уюштирган 24 соатлик иш ташлаши тўхтатилди.

Грецияда тартибсизликлар бошланишига шанба куни Афинада полиция ходимининг15 яшар болани отиб ўлдиргани сабаб бўлди.

10 декабр куни телевидение орқали халққа мурожаат қилган Бош вазир Костас Караманлис тартибсизликлар пайтида моддий зарар кўрган фуқаролар ва тадбиркорларга товон пули тўлашни ваъда қилди.




XS
SM
MD
LG