Линклар

logo-print

Ҳиндистон хавфсизлик масаласига жиддий ёндашади


Ҳиндистон Ички ишлар вазирлиги Мумбайдаги ҳужумлар ортидан мамлакат хавфсизликка оид қонунчиликка бир қатор ўзгартишлар киритишни таклиф қилди.

Ички ишлар вазири Паланиаппан Чидамбарам бугун мамлакат парламентида қилган чиқишида, сўнгги пайтда Ҳиндистон террорчилар нишонига айланаётгани боис хавфсизлик соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиши лозимлигини таъкидлади.

Ҳиндистон ҳукумати Мумбайда содир этилган ҳужумларни бартараф эта олмагани учун мамлакат хавфсизлик хизматларини кескин танқид қилган эди.

Ўтган ой якунида Ҳиндистоннинг иқтисодий маркази ҳисобланмиш Мумбай шаҳрида қуролланган гуруҳ томонидан уюштирилган ҳужум оқибатида 170дан зиёд фуқаро нобуд бўлган эди.



XS
SM
MD
LG