Линклар

logo-print

Бельгияда шубҳали шахслар ҳибс этилди


Бельгияда Ал-Қоида ҳаракатига алоқадорликда гумон қилинган 14 шахс қўлга олинди.

Маълум бўлишича, ушбу шахслардан камида бир нафари худкуш ҳужуми содир этишни режалаштирган.

Бельгия прокуратураси тарқатган маълумотларга мувофиқ, ҳозирда полиция ушбу шахсларнинг қаерда ва қачон қўпорувчилик амалиётлари содир этишни режалаштиргани юзасидан тергов ишлари олиб бормоқда.

Айнан бугун Бельгия пойтахти Брюсселда ЕИга аъзо давлатлар раҳбарларининг икки кунлик саммити иш бошлайди.

XS
SM
MD
LG