Линклар

БМТ кенгашида Ўзбекистондаги вазият муҳокама қилинди


Бугун Женевада БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашида Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари вазияти муҳокама қилинди.

БМТ кенгашининг инсон ҳуқуқлари масаласи бўйича мунтазам тарзда олиб бораётган муҳокамаларнинг бугунги мажлисида Акмал Саидов етакчилигидаги Ўзбекистон делегацияси бир соат давомида мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари вазиятига оид ҳисоботни тақдим этди.

Бундан ташқари муҳокама чоғида, Ўзбекистон делегацияси кенгаш аъзоларининг Ўзбекистондаги болалар меҳнати, инсон ҳуқуқлари вазияти, матбуот ва дин эркинлигига оид саволларига жавоб қайтарди.
XS
SM
MD
LG