Линклар

АҚШ қамоқхоналар назоратини Ироқ зиммасига юклайди


АҚШ қўшинлари қўмондонлиги Ироқдаги Америка назорати остидаги қамоқхоналардаги маҳбусларни озод этиш ёки маҳаллий ҳуқуқ тартибот органлари ихтиёрига топшириш масаласида Ироқ ҳукумати билан келишувга эришганини эълон қилди.

Ҳарбийлар баёнотида айтилишича, ушбу амалиётлар 2009 йилнинг дастлабки ойларидан бошланиши мумкин. Маълум бўлишича, келишувга мувофиқ АҚШ томони ҳар ойда 1500 нафар маҳбусни Ироқ ҳукумати ихтиёрига топширади.

Ироқ бош вазири ўринбосари Бахром Солиҳ ¸ўз навбатида¸ озод этилган маҳбусларнинг исёнчилар сафига ўтиб кетиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирди.

Айни пайтда¸ Ироқнинг Киркук шаҳри яқинида худкуш шахс томонидан уюштирилган ҳужум оқибатида камида 15 киши нобуд бўлди, 30дан зиёд фуқаро тан жароҳати олди.

Полиция расмийларига кўра, портлаш курдлар, араблар ва туркманлар истиқомат қилувчи этник ҳудудда содир этилган.



XS
SM
MD
LG