Линклар

Қулайлик ўрнига ортиқча ташвиш

  • Садриддин Ашур

Мутахассисларга кўра¸ Ўзбекистонда ҳам юзага чиқаëтган нақд пул тақчиллигини бекитиш мақсадида¸ ҳукумат бюджетдан ойлик олувчилар маошини мажбурий тарзда пластик карточкаларга ўтказмоқда.

Мутахассисларга кўра¸ Ўзбекистонда ҳам юзага чиқаëтган нақд пул тақчиллигини бекитиш мақсадида¸ ҳукумат бюджетдан ойлик олувчилар маошини мажбурий тарзда пластик карточкаларга ўтказмоқда.

Ўзбекистонлик ўқитувчилар маошнинг 30 фоизи мажбурий тарзда пластик карточкаларга ўтказилаётгани қатор ноқулайликлар келтириб чиқараëтганидан шикоят қилмоқдалар.

Ўзбекистон ўқитувчилари учун пластик карточкаларнинг жорий қилингани ва бу тадбир эса ўқитувчилар учун қулай восита бўлиши ҳақида маҳаллий оммавий ахборот воситаларида жуда яхши гаплар айтилди.

Лекин бу тадбир ишга тушгани билан ўқитувчиларда янги ташвишлар бошланаётган кўринади. Зеро, ойлик маошлар кўпаяётганидан бир қадар хурсанд бўлган ўқитувчилар, энди бир неча қадар ранжиётганлари ҳақида гапирмоқдалар.

Хўш, гап нимада, нега ҳукумат улар учун шунча ғамхўрлик қилади-ю, чўнтакларида бир даста пул олиб юрмасдан, бир парча карточка билан савдо қилиш имкониятини яратиб беради-ю, яна улар недан норози? га қулоқ тутамиз:

- Пластик карточкаларнинг ëмон томони магазинлар қиммат. Яъни пластик карточкаларга нарса берадиган магазинларда товарлар бозордагига қараганда қиммат, - дейди Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида яшовчи Гулсара.

Ҳа, мана гапнинг индаллоси қаерда. Демак, пластик карточкалар билан савдо қиладиган магазинларда нарх-наво бошқа дўконларга ва бозорга нисбатан анча қиммат. Боз устига, бундай магазинлар фақат шаҳар марказларида. Қишлоқ ўқитувчилари эса узоқ йўл босиб, ҳам йўлкира тўлаб бу дуконларга келишга мажбур. Хўш, нархлар тафовути қай даражада?

- Масалан, ëғ нариги магазинларда 3700 сўм бўлса, биз пластик карточка билан 4700 сўмдан олаяпмиз. Пахта ëғининг 5 литрлиги 17 минг сўм. Бошқа магазинларда бу 16 минг, 16 минг 300 сўм. Шакар бошқа магазинларда 1300 сўм¸ пластик карточка билан биз 1400 сўмдан олаяпмиз¸ - дейди Гулсара.

У бир ойда 120 минг сўм маош олади. Шунинг 40 минг сўми пластик карточкага ўтказилади. Ўқитувчининг айтишича¸ унинг ҳамкасблари ўртада йўқотаётган маблағларини ҳисоблаб ҳам чиққанлар:

- Масалан, 40 минг ўтказаëтган бўлса¸ шундан 6-7 минг ютқазаяпмиз. Биз олаëтган нарсаларимизни бошқа магазинлардан олсак¸ бизга 6-7 минг сўм арзонга тушади, - дейди Гулсара.

Ўқитувчининг сўзларига кўра, пластик карточкалар билан савдо қилаётган дўконларда ҳамма озиқ-овқат маҳсулоти ҳам йўқ. Бу гапни гулистонлик ўқитувчи Каримжон ҳам тасдиқлайди:

- Гўшт бозорда 6500 сўм. Лекин супермаркетларда йўқ. Супермаркетларда ҳозирги кунда гўшт маҳсулотлари колбаса¸ сосиска сотилаяпти. Уларнинг нархи сифатига қараб 7000 сўм, - дейди Каримжон.

Ўқитувчиларнинг қўлида нақд пулнинг бўлмаётгани ва улар истаган нарсанинг супермаркетларда бўлмаётгани учун ҳам улар пластик карточкалардаги маблағни дўконлардан маълум бир фоизини бериш эвазига нақд пулга алмаштириб олмоқдалар:

- Биз пластик карточкага хоҳлаган нарсамизни ололмаяпмиз. Уни пул қилиш учун 15 фоизни бераяпмиз. 40 мингнинг 34 минг сўмини пул қилиб берди¸ 6 минг сўмини олиб қолди. Агар ўша 40 минг сўм ўзимнинг қўлимда бўлганида мен хоҳлаган нарсамни оламан-ку. Пластик карточка бизга қулай бўлмаяпти¸ ëқмаяпти, - дейди Гулсара.

Суҳбатдошимиз: “пластик карточкалар ёқмаяпти”, деди. Ахир кимга ҳам ёқарди, меҳнат қилиб топган пулингни ўз қўлингга ололмасанг, ёнида ўша маҳсулот арзонгина турса-ю, сен қиммат маҳсулотни олишга мажбур бўлсанг. Бу ҳеч кимга ёқмаслиги табиий. Яна бир ўқитувчи Раънохон эса ҳукуматнинг бу тадбирини ўқитувчиларга кўрсатилаётган ғамхўрлик сирасига қўшмайди:

- Мен бу нарсада ғамхўрлик кўрмаяпман. Бу ерда ўқитувчи бир ой давомида меҳнат қилиб топган пулидан булар олиб қолаяпти. Яъни ўқитувчиларнинг ойлиги кўтарилди, деб 10 минг сўм қўшган бўлса¸ шуни биздан 100 минг қилиб қайтариб олаяпти. Мен бундан норозиман, - дейди Раънохон.
XS
SM
MD
LG