Линклар

logo-print

ЕИ саммити қарор қабул қилади


Бугун Брюсселда Европа Иттифоқи раҳбарларининг икки кунлик саммити тугайди.

Учрашувда иқлим ўзгаришининг олдини олиш ва энергетика соҳасини бўҳрондан қутқариш бўйича Европа Иттифоқининг 200 миллиард евролик режаси муҳокама қилинади.

Германия, Италия ва Польша иш жойларини қисқартириш ёки иқтисодий бўҳрон пайтида саноат ривожига путур етказувчи ҳар қандай келишувга қарши бўлиши ҳақида огоҳлантирган. Италия Бош вазири Силвио Берлускони Европа Иттифоқи раҳбарлари муросага келишларини айтди.

Финляндия Ташқи ишлар вазири Александр Стубб эса жума куни энергетика ва иқлим ўзгариши бўйича “тарихий қарор” қабул қилинишини айтди.
XS
SM
MD
LG