Линклар

logo-print

Афғон полицияси раҳбари ислоҳотларга тайёр


Афғонистон Ички ишлар вазири Муҳаммад Ханиф Атмар полиция кучлари сафида радикал ислоҳотлар бошлашга тайёр эканини айтди.

Брюссел шаҳридаги НАТО Бош қароргоҳида Озодлик радиосига интервью берган Атмар бир неча ҳафтадан кейин Афғонистон полиция кучларига янги раҳбарлар тайинлашини айтди.

Афғонистон Ички ишлар вазири мамлакат фуқароларининг барчаси қонун олдида тенг ҳуқуқли эканини ва “ҳақиқий ислоҳот” йўлидаги дастлабки қадам полиция ходимлари орасида коррупцияга қарши кураш эканини урғулади.

Муҳаммад Ханиф Атмар Афғонистон Ички ишлар вазири этиб тайинланганига ҳали икки ой бўлгани йўқ.

XS
SM
MD
LG