Линклар

БМТ саммити ниҳоясига етмоқда


Бугун Польшанинг Познан шаҳрида БМТнинг атроф-муҳит саммити якунига етади. Учрашувда 190 давлатнинг 10 мингдан зиёд вакили қатнашмоқда.

Саммитдан мақсад глобал иқлим ўзгаришининг олдини олиш бўйича имзоланган Киото протоколининг амал қилиш муддати 2012 йилда тугаганидан сўнг унинг ўрнига янги келишув ишлаб чиқишдан иборат.

Киото протоколи дунёнинг 37 давлати зиммасига атмосферага чиқараётган ис гази миқдорини беш фоизга камайтириб, 1990 йил даражасига тушириш вазифасини юклаган.

Пайшанба куни саммитда чиқиш қилган БМТ Бош котиби Бан Ки Мун дунё икки муаммо, яъни иқлим ўзгариши ва иқтисодий бўҳронга қарши курашда ортга чекинмаслиги кераклигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG