Линклар

Швейцария Шенгенга кирди


Бугундан бошлаб Швейцария Шенген шартномасига 25-давлат бўлиб қўшилди. Шу боис 12 декабрдан бошлаб Швецариянинг автомобил йўлларидаги барча чегара текширув пунктлари фаолиятини тўхтатди.

Шенген шартномасига қўшилган давлат фуқаролари мазкур шартномага аъзо бўлган бошқа давлат ҳудудига паспортсиз саёҳат қила олади.

2005 йилда ўтказилган референдумда Швецария фуқаролари Шенген шартномасига қўшилиш таклифини ёқлаб овоз берган эди.

Қайд этиш жоизки, Европа Иттифоқига аъзо давлатлардан Швецарияга ҳар куни 700 минг фуқаро келади.
XS
SM
MD
LG