Линклар

Ҳожилар Маккадаги амалларни бажариб бўлдилар


Муқаддас Ҳаж амалларини бажарган мусулмонлар Маккаи мукаррама шаҳрини автомобил ва автобусларда тарк этмоқда.

Бу йилги Ҳаж мавсумида аввалги йилларда кузатилгани каби тиқилинчлар юз бермади ва одамлар нобуд бўлмади.

2006 йилда шайтонга тош отиш амалини бажариш учун ҳожилар Минога борган пайтда тиқилинч содир бўлгани оқибатида 363 зиёратчи нобуд бўлган эди. Саудия ҳукумати хавфсизлик чораларини кучайтириб янги йўллар қурганидан кейин тиқилинчлар юз беришининг олди олинди.

Саудия расмийлари маълумотига кўра, бу йил тахминан уч миллион мусулмон Ҳаж ибодатини бажарган.
XS
SM
MD
LG