Линклар

АҚШ-Россия музокаралари бўлиб ўтади


АҚШ ракета ҳужумидан мудофаа тизимининг бир қисмини Шарқий Европага жойлаштириш режаси борасида Россия келаси ҳафта Москвада АҚШ вакиллари билан музокара ўтказади.

ИТАР-ТАСС ахборот агентлигининг билдиришича, Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков бўлажак сўзлашув натижаси ҳақида аввалдан бирор нарса дейиш қийинлигини айтган.

Интерфакс ахборот агентлиги хабарига кўра, 15 декабрда бўладиган сўзлашувда Россия томонидан Сергей Рябков АҚШ томонидан эса қуроллар назорати ва халқаро хавфсизлик масалалари бўйича Давлат котиби ўринбосари Жон Рууд қатнашади.
XS
SM
MD
LG