Линклар

logo-print

АҚШ туркман сайловларини четдан кузатади


АҚШ 14 декабр куни Туркманистондаги парламент сайловларини назорат қилиш учун у ерга ўз кузатувчиларини юбормайди.

Бироқ АҚШнинг Ашхоботдаги элчихонаси ходими Эндрю Пол Озодлик радиосига элчихона бу ердаги сайлов жараёнини норасмий тарзда кузатиб, ўз xулосаларини АҚШ Давлат департаментига тақдим этишини маълум қилди.

Эндрю Полнинг таъкидича, мамлакатда ижобий ўзгаришлар кузатилганига қарамай, расмий Ашхобот сайловларнинг халқаро талабларга жавоб бериши учун талайгина ислоҳотлар амалга ошириши даркор. АҚШ расмийси Туркманистонда кўп партиявийлик тизими жорий этилмагани ва мустақил матбуот фаолият юритмаётганини алоҳида қайд этиб ўтди.

Айни пайтда БМТ, ЕХҲТ ва МДҲ якшанба кунги сайловларни назорат қилиш учун Туркманистонга 40 кишидан иборат кузатувчилар миссиясини юборишини маълум қилдилар.


XS
SM
MD
LG