Линклар

АҚШ: автомобилсозлар молиявий кўмаксиз қолиши мумкин


АҚШ Сенати мамлакат автомобил саноатига 14 миллиард долларлик ёрдам ажратишга оид ҳукумат режаси борасида келишувга эриша олмади.

Маълум бўлишича республикачилар¸ касаба уюшмалари ишчилар маошини камайтиришга кўнмас экан, ушбу режани маъқуллашдан бош тортган.

“Миллионлаб америкаликлар, нафақат автомобил ишлаб чиқарувчилар, балки, машина савдоси билан шуғулланувчи шахслар, хуллас иш фаолияти машиналар билан боғлиқ бўлган фуқароларнинг барчаси жиддий зарар кўради”,- деди Сенат вакили Гарри Рид.

Айни пайтда¸ Оқ уй маъмурияти Сенат қароридан ташвиш билдириб, мазкур вазиятдан чиқиш йўлларини муҳокама қилишини билдирди.

АҚШнинг “General Motors”, “Chrysler” ва “Ford” каби энг йирик автомобилсозлик ширкатлари буткул барбод бўлмаслик учун зудлик билан молиявий ёрдамга муҳтож эканликларидан бонг урмоқдалар.






XS
SM
MD
LG