Линклар

Япония ҳукумати иқтисодни кўтаришга бел боғлади


Япония ҳукумати мамлакат иқтисодини таназзулдан қутқаришга оид янги қутқарув режасини эълон қилди.

Ушбу режа бош вазир Таро Асо томонидан тақдим этилди. Ҳукумат мамлакатдаги иқтисодий фаолият ҳамда фонд биржаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида солиқ тўловларини камайтирмоқда. Мазкур ҳаракатларга камида 250 миллиард доллар сарфлаш режалаштирилган.

Октябр ойида ҳам Япония ҳукумати глобал молиявий инқироздан зарар кўрган мамлакат иқтисодини қайта жонлантириш ишларига 300 миллиард доллар ажратган эди.

Айни пайтда Япониянинг бир қатор йирик ширкатлари ишчи ўринларини қисқартираётганини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG