Линклар

Каримов ўлим жазосини бекор қилди


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов мамлакатда ўлим жазосини бекор қилиш тўғрисидаги қонунга имзо қўйди.

Ўлим жазосини бекор қилиш орқали Ўзбекистон Фуқаровий ва сиëсий ҳуқуқлар бўйича Халқаро низомнинг иккинчи протоколига расман қўшилди.

Бу ҳақда Интерфакс ахборот агентлиги президент матбуот хизматига таянган ҳолда хабар қилди.

Мазкур қонун лойиҳаси 2008 йил 30 октябр куни Ўзбекистон парламенти қуйи палатаси¸ 5 декабр куни эса Сенат томонидан маъқулланган эди.

XS
SM
MD
LG