Линклар

ЕИ тарихий қарор қабул қилди


ЕИ олий даражали йиғинларида жиддий баҳслар асосан Франция ва Германия раҳбарлари ўртасида кузатилади.

ЕИ олий даражали йиғинларида жиддий баҳслар асосан Франция ва Германия раҳбарлари ўртасида кузатилади.

Жума куни Брюсселда якун топган Европа Иттифоқининг навбатдаги саммитида иттифоқ раҳбарлари атроф-муҳит ва иқтисодга оид муҳим лойиҳалар юзасидан муросага эришдилар.

12 декабр куни ЕИ раҳбарлари ўзаро муросага келган биринчи масала – атмосферага заҳарли газлар чиқарилишини 2020 йилга бориб 20 фоизга камайтиришни кўзда тутувчи қўшма режадир.

2007 йилдан бери иттифоқ аъзолари ўртасида жиддий баҳсга сабаб бўлиб келган мазкур режа 2020 йилга қадар истеъмол қилинадиган ëнилғининг 20 фоизини қайта ишлатиладиган муқобил манбалардан олишни назарда тутади.

Иттифоқнинг¸ иқтисоди тўлиғича газ ва нефтга қарам шарқий аъзолари¸ бу режа ижросининг ўзлари учун ниҳоятда оғир бўлишидан шикоят қилиб келдилар.

Аммо Финляндия Ташқи ишлар вазири Александ Стубнинг жума кунги баëноти¸ Брюссел саммитининг бу мубоҳасага мантиқий якун ясашидан берилган илк дарак бўлди.

- Билишимча¸ бугунги йиғиннинг бош мавзуси ëнилғи ва атроф-муҳит масаласи бўлади ва бу борада бир қарорга келишимизга ишонаман. Биз бугун тарихий қарор қабул қиламиз ва Европа ëнилғи ва атроф-муҳит борасида янги йўлни кўрсатишга қодир¸ -деди Ҳелсинки дипломатлари раҳбари.

Куннинг иккинчи ярмига бориб¸ ЕИ нинг жорий президенти Франция раҳбари Николя Саркози¸ бу борада иттифоқ аъзолари якдил қарор қабул қилганларини эълон қилди.

ЕИ раҳбарлари муҳокамасига қўйилган иккинчи муҳим масала глобал молиявий бўҳрондан жиддий зиëн кўрган Европа иқтисодини соғломлаштиришга оид ягона стратегия ишлаб чиқишдир.

Ўтган ҳафта Европа комиссияси шу мақсадда ЕИ даги ялпи ички маҳсулотнинг 1¸5 фоизини ташкил этувчи 200 миллиард евролик ëрдам дастурини тақдим этди.

Жума куни овозга қўйиладиган мазкур режа аксар иттифоқ аъзолари томонидан қўлланилган ҳолда¸ қитъадаги энг йирик иқтисодга эга Германия ҳукумати томонидан эҳтиëткорлик билан қарши олинди.

Шундай бўлса-да¸ йиғин арафасида канцлер Ангела Меркел бу масалада ҳам ЕИ раҳбарларининг муросага келишга мажбурликларини билдирди.

- Қаршимизда ўта жиддий қарорлар қабул қилинадиган белгиловчи йиғин турибди. Европа молиявий бўҳронга қандай муносабат кўрсатади? Германия Европа Комиссияси ҳозирлаган дастурни қўллайди ва иттифоқ ўз иқтисодини қувватлантириш учун ялпи миллий маҳсулотнинг 1¸5 фоизига яқин маблағ ажратиши керак¸ деб билади¸ -деди жумладан Германия канцлери Меркел.

ЕИ га аъзо 29 давлат раҳбарлари шу каби муҳим қарорлар бўйича баҳс этаëтган бир пайтда¸ саммит хавфсизлигини қўриқлаëтган Белгия полицияси ҳам қўл қовуштириб ўтирмади.

Улар саммит давомида қўпорувчилик амалиëти содир этишга уринганлик айби билан 14 шахсни қўлга олдилар.

Ал-Қоида тармоғига алоқадорликда гумон этилган бу шахслардан олтитасига жума куни Белгия маҳкамаси террор гуруҳига алоқадорлик айбини қўйди ва уларни қамоққа олишга ҳукм берди.

Қолган 8 шахснинг айбдорлигига оид етарли далиллар йўқлиги асосида¸ суд уларни қўйиб юбориш ҳақида қарор чиқарди.

XS
SM
MD
LG