Линклар

Халқаро кучлар афғонларни отиб қўйди


Афғонистоннинг Вардақ вилоятида халқаро кучлар ўқидан тинч аҳоли вакилларидан уч киши нобуд бўлди, 10дан зиёд фуқаро тан жароҳати олди.

Маълум бўлишича, халқаро кучлар икки машина ҳайдовчисига тўхташ тўғрисида буйруқ берган. Бироқ ҳайдовчилар ҳарбийлар буйруғига амал қилмагандан сўнг, аскарлар уларга қарата ўт очган.

Жорий йил давомида Афғонистонда юзга яқин тинч аҳоли вакиллари халқаро кучларнинг ҳаво зарбалари ёки ўт очиши оқибатида нобуд бўлди. Бундай ҳодисалар эса маҳаллий аҳоли ва Афғонистон ҳукумати ғазабига сабаб бўлмоқда.

XS
SM
MD
LG