Линклар

logo-print

Брюссел саммити самарали якунланди



Президент Николя Саркозига кўра, ЕИ етакчилари глобал иқлим ўзгаришига қарши кураш ва заҳарли газлар эмиссиясини қисқартиришга оид қонун лойиҳасини бир овоздан қўллаб-қувватлаганлар.

Франция раҳбарининг бу баёноти бугун ЕИга аъзо давлатлар раҳбарларининг Бельгиядаги саммити якунида янгради.

Янги қонунда ЕИга аъзо барча 27 давлатнинг 2020 йилга қадар атмосферага чиқарилаётган заҳарли газлар миқдорини 20 фоизга қисқартириши кўзда тутилган.

Шунингдек, Буюк Британия бош вазири Гордон Браун раҳбарлар бугунги саммит чоғида ЕИ иқтисодиётини қайта жонлантиришга қаратилган 200 миллиард евролик қутқарув режасини маъқуллаганини ҳам маълум қилди.




XS
SM
MD
LG