Линклар

Ислоҳотлар фақат оғизда-ю қоғозда

  • Садриддин Ашур

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари миллий маркази директори Акмал Саидов бошчилигидаги расмий делегация 11 декабр куни БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши аъзоларини Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида муаммо йўқлигига ишонтиришга уринди.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари миллий маркази директори Акмал Саидов бошчилигидаги расмий делегация 11 декабр куни БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши аъзоларини Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида муаммо йўқлигига ишонтиришга уринди.

Ўзбекистонда қийноқларнинг олдини олиш ва қийноқларга қарши тезкор гуруҳи мамлакатдаги инсон ҳуқуқларига оид ҳукуматникига муқобил таҳлилини эълон қилди.

Мазкур таҳлилга мувофиқ, Ўзбекистон ҳукумати гарчи инсон ҳуқуқларига оид қатор халқаро ҳужжатларга имзо чеккан бўлса-да, бу соҳадаги вазият жуда ташвишли.

Одам савдоси, болалар меҳнати, инсонларнинг айбсизлик презумпцияси каби ҳуқуқий асосларга ҳали ҳам мамлакатда риоя қилинмаяпти.

Тезкор гуруҳ Инсон ҳуқуқлари бўйича Умумжаҳон Декларациясининг 60 йиллигига бағишлаб Ўзбекистонда ўтказилган тадбирларни “самарасиз ўтказилган бир шоу”, деб атади.

Тезкор гуруҳ раҳбари ҳуқуқшунос Суҳроб Исмоилов мазкур тадбирларга фақат хос кишилар таклиф қилинганини айтади:

- Бирон-бир тадбирда мустақил фуқаролик жамияти институти ëки нодавлат ташкилотлар ëки инсон ҳуқуқлари ташкилотлари вакиллари қатнаша олмади. Ҳатто бизни таклиф ҳам этишмади. Биз бу тадбирларни номигагина ўтказилган тадбирлар, деб атаяпмиз.

Тадбирнинг номи қанақадир муаммоларга ëки қанақадир бир аҳволни яхшилашга қаратилган бўлса ҳам, лекин нимагадир оммавий ахборот воситаларида ëритилган материаллардан хабар топганимиз бўйича шунақа фикрга келдикки¸ сўзга чиққан ҳар бир қатнашчи фақат шу пайтда Ўзбекистонда амалга оширилган ишлар ҳақида ўз фикрларини таъкидлаб ўтган, холос.

Муаммолар ва нималар яна ўзининг ечимини кутаëтганлиги ҳақида бир оғиз фикр ëки таклифлар билдирилмаган¸ - дейди Суҳроб Исмоилов.

Унинг сўзларига кўра, 2008 йилдан бошлаб Ўзбекистон жиноий суд тизимида халқаро Ҳабеас корпуси институти асосларининг жорий қилина бошлагани яхши бўлганди. Лекин, ҳуқуқ фаолининг таъкидлашича, инсон ҳуқуқлари вазияти бундан сўнг яхшилана борди, деб айтиб бўлмайди:

- Биз ўтказган кўпгина мониторингларимиз натижалари шуни кўрсатаяптики¸ битта ҳакам Ҳабеас корпуси бўйича санкция берса¸ эртага худди ўша шахснинг жиноят ишини ўша ҳакамнинг ëнидаги бошқа бир ҳакам кўриб чиқиши мумкин. Биз кўп ҳолатларда кузатдик: битта ҳакам Ҳабеас корпуси бўйича санкция берган, кейинчалик иш судга кўчганидан кейин ўша ишда ўзи қатнашган.

Албатта= бунақа бўлгандан кейин ҳакамлар мана шу ишнинг ижобий ҳал бўлишига¸ айбланувчининг оқланишига қарши бўлишади. Чунки ўзларининг мансабларида қабул қилинган қарорларнинг нотўғри бўлишидан улар манфаатдор эмас.

Худди шу гапларни кўплаб судья ва прокурорлар билан ўтказган норасмий суҳбатларимизда уларнинг ўзлари таъкидлашаяпти. “Биз ўзимиз санкция бериб¸ ўша шахсни яна ўзимиз қамаяпмиз”¸ деб айтишаяпти¸ тан олишаяпти.

Шунинг учун биз ўйлаймизки¸ Хабеас корпуси институти Ўзбекистонга расман 2008 йил январ ойидан бошлаб киритилгани билан вазият яхшиланмади, - дейди Суҳроб Исмоилов.

Тезкор гуруҳ таҳлилига кўра, шу йил давомида Ўзбекистон Сенати инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган иккита халқаро қонунни ратификация қилди. Улардан бири Одам савдосига қарши кураш қонунидир. Лекин тезкор гуруҳ таҳлилига кўра:

- Мана шу фармонларда ëки вазирлар маҳкамасининг қарорларида ўша қонунларни амалга ошириш механизми фақат давлатнинг фойдасини кўзлаган ҳолда ëритиб берилаяпти.

Масалан, одам савдосига қарши кураш бўйича жойларда ҳудудий комиссиялар тузилди. Лекин комиссия раиси қилиб ҳокимлар тайинланган. Ҳоким халқ хўжалиги ва иқтисод масаласи билан шуғулланадими ëки одам савдосига қарши курашадиган комиссияга раҳбарлик қиладими?

Реал ўйлаб қаралса, бу ҳаëтга тўғри келмайдиган нарса. Бу ерга ўз ишини пухта биладиган мутахассис одамни қўйиш керак¸ ҳокимни эмас, - дейди Суҳроб Исмоилов.

Суҳроб Исмоилов сўзларига кўра, гарчи Ўзбекистон Сенати болаларни оғир меҳнатлардан ҳимоя қилиш ҳақидаги қонунни ратификация қилган бўлса-да, лекин бу йил пахта терими мавсумида болалар меҳнатидан оммавий фойдаланилди.

Ҳуқуқшунос эътиқод эркинлиги, диний ва сиёсий қарашлари учун қамоққа ташланган инсонларнинг ҳуқуқлари ҳам қўпол равишда бузилаётганини таъкидлайди:

- Фикримиз шундан иборатки¸ ҳозирги пайтда Ўзбекистон қамоқхоналари омма учун¸ мустақил кузатувчилар учун ëпиқ бўлганлигини инобатга олган ҳолда, диний маҳбуслар сони бунча ëки улар мана бунақа шароитда сақланмоқда, деган гаплар ортиқча бўлади.

Чунки буни ҳеч ким билмайди. Ҳозир Ўзбекистон қамоқхоналари ҳамма учун ëпиқ. Маҳбусларнинг қариндошлари билан бўлган суҳбатларимиздан¸ адвокатлар билан бўлган суҳбатларимиздан таъкидлашимиз мумкинки¸ давлатнинг диний дунёқарашга эга бўлган вакилларга нисбатан сиëсати ўзгармаган.

Диний эътиқод туфайли қамоқхонага тушган маҳбусларга босим ҳали ҳам давом этмоқда. Улар бугун Ўзбекистон қамоқхоналаридаги ҳуқуқи энг камситилаëтган маҳбуслар турига киради. Буларни ҳеч ким ҳимоя қилмаяпти, - дейди Суҳроб Исмоилов.

Тезкор гуруҳ аъзолари ўз таҳлилида Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларини яхшилаш учун Ўзбекистон ҳукуматига бир қанча тавсиялар ҳам берган.
XS
SM
MD
LG