Линклар

logo-print

Пентагон раҳбари Ироққа борди


АҚШ мудофаа вазири Роберт Гейтс Ироққа сафар қилди.

Бу ерда Роберт Гейтс Ироқ ҳукумати расмийлари ва АҚШнинг мамлакатдаги қўшинлари қўмондонлари билан учрашиб, Вашингтон ва Бағдод ўртасида яқинда имзоланган хавфсизлик битимига оид масалаларни муҳокама қилади.

Мазкур битимда 2011 йил якунига қадар АҚШ қўшинларини Ироқдан бутунлай олиб чиқиб кетиш назарда тутилган.

Ироққа сафар қилишдан аввал Пентагон раҳбари Баҳрайнда бўлиб, маҳаллий ҳукумат расмийлари билан музокаралар ўтказди. Бу ерда чиқиш қилган Роберт Гейтс Оқ уйга янги раҳбар келишига қарамай, Яқин Шарқ минтақаси АҚШ учун бирламчи масалалардан бири бўлиб қолажагини таъкидлади.



XS
SM
MD
LG