Линклар

Осиё учлиги бўҳронга қарши бирга курашади


Япония, Хитой ва Жанубий Корея глобал молия бозоридаги бўҳронга қарши биргаликда курашишга келишиб олдилар.

Бу ҳақдаги қарор Японияда мамлакат бош вазири Таро Асо, Хитой бош вазири Вен Жиабао ва Жанубий Корея президенти Ли Мен Бак учрашувидан сўнг қабул қилинди. Бироқ мазкур келишув тафсилотлари ошкор қилинмади.

Маълум бўлишича, уч давлат раҳбарлари келаси 12 ой ичида ўзаро савдо-сотиқ алоқалари учун қўшимча тўсиқлар яратмасликка келишиб олганлар.
XS
SM
MD
LG