Линклар

logo-print

Британия бош вазири Афғонистонда


Буюк Британия бош вазири Гордон Браун олдиндан эълон қилинмаган сафар билан Афғонистонга борди.

Хабарларга кўра, Гордон Браун ўз сафари доирасида Афғонистон президенти Ҳомид Карзай ва мамлакатдаги британиялик ҳарбийлар билан учрашади.

Гордон Брауннинг Афғонистон сафари арафасида Ҳилманд вилоятида жангарилар билан рўй берган тўқнашувлар оқибатида британиялик тўрт аскар нобуд бўлган эди.

Британия бош вазири август ойида ҳам Афғонистонга сафар қилган эди. Ўшанда Гордон Браун расмий Лондон Афғонистон бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларга содиқ қолажагини таъкидлаган эди.




XS
SM
MD
LG