Линклар

logo-print

Афина: тартибсизликлар давом этаётир


Греция пойтахти Афинада яна тартибсизликлар рўй берди.

Мана саккиз кундирки, радикал руҳдаги ёшлар ва талабалар норозилик намойишлари ўтказиб келмоқда.

Хабарларга кўра, бугун бир гуруҳ ўсмирлар пойтахтда бир нечта банк муассасалари ва дўконларга ўт қўйган. Жума куни тунда эса талабалар ва полиция ходимлари ўртасида янгидан тўқнашувлар рўй берган.

Мазкур тартибсизликларга эса ўтган ҳафта полиция ходимларининг 15 яшар болани отиб қўйгани сабаб бўлганди.

Айни пайтда мамлакат бош вазири Костас Караманлис мухолифатчиларнинг истеъфога чиқиш тўғрисидаги чақириқларини яна бир бор рад этди.
XS
SM
MD
LG