Линклар

Покистон: жангарилар НАТО омборига ўт қўйди


Покистон полициясига кўра, толибон жангарилари бугун эрта тонгда мамлакат шимолий-ғарбида НАТОга қарашли омборга ҳужум уюштириб, Афғонистондаги халқаро кучларга маҳсулот олиб кетаётган 11 та юк машинасига ўт қўйган.

Бу сўнгги ҳафта мобайнида НАТО омборига уюштирилаётган учинчи ҳужумдир. Ўтган ҳафта ҳам бир гуруҳ жангарилар икки юк терминалига ҳужум қилиб, НАТОнинг 170 дан зиёд машинасига ўт қўйган эди.

Маълум бўлишича, ушбу ҳужумларда 70 га яқин ҳарбий техника ҳам ишдан чиқарилган.

XS
SM
MD
LG