Линклар

Афғонистон хавфсизлиги Парижда муҳокама қилинмоқда


Бугун Парижда Афғонистон ҳукумати аъзолари қўшни давлатлар ва жаҳоннинг қудратли мамлакатлари элчилари билан учрашмоқда. Афғонистонда хавфсизликни мустаҳкамлаш ва мамлакатни оёққа турғизиш каби масалалар муҳокамаларнинг асосий мавзуси бўлиши кутилмоқда. Учрашувда Кобул ҳукуматининг толибонга қарши олиб бораётган кураши қўшни Покстон ва Эрон тарафидан қувватланиши кераклиги ҳақида ҳам гап бормоқда. Афғонистон ҳукумати аъзоларининг Парижда бўладиган учрашувида Покистон, Хитой, Эрон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Ҳиндистон, АҚШ, Буюк Британия, Россия, Европа Иттифоқи ва бошқа давлатлардан вакиллар қатнашаётир.

XS
SM
MD
LG