Линклар

Туркманистонда парламент сайлови ўтмоқда


Бу мамлакатда бўлаётган овоз бериш жараёни биринчи марта БМТ ва ЕХҲТ вакиллари тарафидан кузатилмоқда. Шунингдек, сайловларни кузатиш учун МДҲ давлатлари миссияси ҳам Туркманистонга келган.

Ашхобод ҳукумати бу йилги сайлов мамлакатда декмократия сари ташланган қадам бўлишини ваъда қилмоқда. Аммо, АҚШнинг Ашҳободдаги элчиси Эндрю Пол "Озодлик" радиосининг Туркман хизмати мухбири билан суҳбатда, “Туркманистон сайловларни эркин ва демократик ўтказиш даражасига етиши учун ҳали анча йўлни босиб ўтиши керак”, деб айтди.

XS
SM
MD
LG