Линклар

Эрон нефт ишлаб чиқаришни камайтиришга чақирди


Эрон нефт экспорт қилувчи давлатларга ушбу хом ашё ишлаб чиқариш ҳажмини кунига бир ярим миллион баррелгача камайтиришни таклиф этмоқда.

17 декабр куни Жазоирнинг Оран шаҳрида очилажак ОПЕК саммитида бу ташкилотга аъзо давлатлар нефт ишлаб чиқариш ҳажмини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилишлари кутилмоқда. Бу эса нефт нархининг жаҳон.бозорида тушиб бораётгани билан боғлиқ экани айтилади.

Сўнгги беш ой мобайнида бир баррел нефтнинг жаҳон бозоридаги нархи 140 доллардан 40 долларга тушиб қолди.

XS
SM
MD
LG