Линклар

logo-print

Владивостокда норозилик намойиши бўлди


Россиянинг Владивосток шаҳрида автомобил импортига қўйилган бож миқдори оширилишига қарши оммавий норозиликлар бўлиб ўтди.

Шаҳар маъмурияти норозиларнинг кўча юришига рухсат бермади, лекин шунга қарамай улар Приморье ўлкаси маъмурияти ва шаҳар ҳокимияти бинолари олдида пикет ўтказишга муваффақ бўлганлар.

Улар қўлларига "Иш йўқ", "Бизнинг Россияга керагимиз йўқ" каби шиорларни кўтариб олишди, деб хабар берди "Озодлик" радиосининг Владивостокдаги мухбири.

XS
SM
MD
LG