Линклар

Британия Покистонга техник ёрдам беради


Буюк Британия Покистоннинг терроризмга қарши курашини қўллаб қувватлаш мақсадида 9 миллион долларлик технологик ёрдам кўрсатмоқчи. Бу ҳақда Британия бош вазири Гордон Браун Исломободда Покистон президенти Осиф Али Зардорий билан ўтказган мазокаралари сўнггида маълум қилди.

Жаноб Браун Исломободга келишдан аввал Деҳлида Ҳиндистон раҳбарияти билан учрашиб, минтақавий хавфсизлик масалаларини муҳокама этган эди. Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида ноябрда содир этилган террор ҳужумлари ортидан Ҳиндистон ва Покистон муносабатлари таранглашди. Ҳиндистон Мумбаидаги ҳужумларда Покистонда паноҳ топган экстремистларни айблаб келади.

XS
SM
MD
LG