Линклар

Туркман парламентига сайлов якунланмоқда


Туркманистонда парламент сайловларини ўтказилган, деб ҳисобланса бўлади.

Бу ҳақда Туркманистон Марказий сайлов комиссияси раиси Мурод Қарриев маълум қилди. Унинг айтишича, овоз бериш бошланганидан тўрт соат ўтиб сайлаш ҳуқуқига эга фуқароларнинг 58 фоизи овоз бериб бўлган.

Ашхобод ҳукумати бу йилги сайловлар мамлакатда декмократия сари ташланган қадам бўлишини ваъда қилмоқда. Аммо, АҚШнинг Ашҳободдаги элчиси Эндрю Пол "Озодлик" радиосининг Туркман ҳизмати мухбири билан суҳбатда, Туркманистон сайловларни эркин ва демократик ўтказиш даражасига етиши учун ҳали анча йўлни босиб ўтиши керак, деб айтди.

Хьюман ратс уотч инсон ҳуқуқлари ташкилоти Туркманистонда эркин ва адолатли сайлов ўтказиш учун шароит мутлақо йўқлиги ҳақида билдирган. Мамлакатда бўлаётган овоз бериш жараёни биринчи марта БМТ ва ЕХҲТ вакиллари тарафидан кузатилмоқда. Шунингдек, сайловларни кузатиш учун МДҲ давлатлари миссияси ҳам Туркманистонга келган.

Туркманистонда 2 ярим миллион одам овоз бериш ҳуқуқига эга. 125 ўринлик парламентга сайловлар мамлакатнинг сантябр ойида қабул қилинган Конституцияси доирасида ўтказилмоқда.

XS
SM
MD
LG