Линклар

logo-print

АҚШ президенти пойафзалга чап берди


АҚШ Президенти Жорж Буш Ироқлик мухбирнинг унга қарата пойафзал отганига оид ходисани сиёсий норозилкнинг кўриниши, дея атади.

Якшанба куни президент Буш Бағдодда бош вазир Нури ал-Маликий билан матбуот анжуманида чиқиш қилаётган пайтда, хонадаги мухбирлардан бири унга қарата иккала пойафзалини улоқтириб, Америка раҳбарини араб тилида “кўппак”, дея атади.

Ироқ удумларига кўра, бир кишига қарата пойафзални отиш, унга нисбатан нафрат ифодсини англатади.

Пойафзал ҳужумига чап берган Буш бундай деди:

- Менга қарата пойафзалини отган йигитчага келсак, бу ўзига диққат жалб этишнинг бир усулидир. Бу сиёсий намойишга чиқиб, одамлар диққатини ўзига жалб этишдек бир нарсадир.

Америка раҳбарига пойафзали билан ҳамла қилган мухбирни хавфсизлик ходимлари хонадан олиб чиқиб кетди.
XS
SM
MD
LG